Хитой ТИВ Украинадаги инқироз учун бевосита НАТО жавобгарлигини қайд этди.
"НАТО Украинадаги инқироз учун масъулиятни ўз зиммасига олади. Алянс ўз роли ҳақида ўйлаши, айбни бошқа томонга юклашни тўхтатиши ва инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилиш учун самарали амалий чоралар кўриши керак", — дея таъкидлади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэнбин.