Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хитой Трамп божидан қўрқмайди

Хитой Трамп божидан қўрқмайди

Хитой АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан жорий этилган янги божлардан хавотирда эмас ва жавоб чораларини кўришга тайёр.

Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.

Мақолада таъкидланишича, таҳлилчилар Хитойнинг Дональд Трамп томонидан жорий этилган янги божлардан "қўрқмаслиги" ва қатъий жавоб беришга тайёрлигини билдирдилар. Шунингдек, улар икки геосиёсий рақиб ўртасида ҳали ҳам манёвр учун имконият мавжудлигини қўшимча қилдилар.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Хитой энди аввалгидек эмас, шунинг учун у Америка тарифларига тайёр ва жавоб чораларини кўриши мумкин.

Шу билан бирга, 10 фоизлик тарифлар АҚШ ва Хитой муносабатларига катта таъсир кўрсатмаслиги таъкидланган. Бундан ташқари, материал муаллифлари Трамп сайловолди ташвиқоти пайтида 60 фоизлик божларни жорий этишга ваъда берганини эслатади.

Киритилди: 11:24 02.02.2025. Ўқилди: 1595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!