Хитой Халқ Республикаси Молия вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги сув тошқинларига қарши курашиш учун марказлаштирилган тарзда 848 миллион юань (тахминан 120 миллион доллар) ажратди.
Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар бермоқда.
Бу маблағлар Хунань, Цзянси, Хубэй, Гуандун, Фуцзянь, Чжэцзян, Аньхой, Гуйчжоу, Хэйлунцзян, Юньнань, Гуанси-Чжуанском автоном райони ва марказий Чунгсин шаҳридаги жабрланган ҳудудларга ёрдам кўрсатиш учун ажратилган.
Маблағлар, хусусан, сув тошқини оқибатида шикастланган тўғонлар ва бошқа муҳандислик иншоотларини таъмирлаш, хавфларни камайтириш ва аҳоли учун хавфни бартараф этишга мўлжалланган.