Пекин ва Москва ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ҳеч бир давлат учун хавф туғдирмайди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь брифингда маълум қилди.
“Биз ўз позициямизни бир неча бор билдирганмиз, ҳамкорлигимиз ҳеч қандай учинчи томонга қаратилмаган, бу халқаро ҳуқуқ ва амалиётга тўлиқ мос келади ва ҳеч бир давлатга таҳдид солмайди”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.