Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хитой: Си ва Трамп пайшанба куни Жанубий Кореяда учрашади

A A A
Хитой: Си ва Трамп пайшанба куни Жанубий Кореяда учрашади

Хитой Президенти Си Цзиньпин АҚШ Президенти Дональд Трамп билан пайшанба куни Жанубий Кореяда учрашишини тасдиқлади. Бу учрашувдан Тинч океани икки қирғоғидаги инвесторлар ва тадбиркорлар савдо таранглигининг юмшашини кутмоқда.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, икки давлат раҳбарлари стратегик ва узоқ муддатли масалалар юзасидан чуқур мулоқот олиб борадилар.

Вазирлик матбуот котиби чәршанба куни маълум қилганидек, бу мулоқот Пусан шаҳрида бўлиб ўтади ва дунёдаги икки йирик иқтисодиёт раҳбарлари ўртасида савдо келишувига оид музокаралар бўлиши ҳам кутилмоқда, аммо у бу ҳақда аниқ маълумот бермади.

Маълумот учун, Дональд Трамп ва Си Цзиньпин охирги марта 2019 йил 29 июнь куни Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтган G20 саммитида учрашган эдилар.

Киритилди: 14:27 29.10.2025. Ўқилди: 1579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда