Сиз Хитой почта хизматида минглаб инсонлар ишлайди деб ўйлашингиз мумкин. Балки, қайсидир компанияларда шундайдир. Аммо “Shentong” курьер компанияда ишчиларнинг жойларни деярли роботлар эгаллаб олишди.
Улар яшин тезлигида ҳаракат қилишади ва кунида 200 000 посилкани саралашади. Роботлар чарчоқ билмасдан, 24 соат режимда ишлайди ва қуввати тугагач ўзлари мустақил равишда қувватлантиришга боришади. Овқатланиш ва ухлаш учун вақт уларга керак эмас.
Компаниянинг айтишича, роботлар одамлардан кўра 70% га ўз вазифаларини яхшироқ бажаришар экан.
Manba: tridantus.uz