Шанхай Цзяотун университети олимлари Хитойда кекса одамларда нутқ бузилишларини аниқлаш учун биринчи ақлли тезкор скрининг тизимини тақдим этди, деб хабар беради TV BRICS.
Тизим - неврологик ва когнитив касалликларни, жумладан, Паркинсон касаллиги, деменция ва инсульт оқибатларини эрта босқичда аниқлайди.
Чан Хуэй бошчилигидаги жамоа патологик тилшунослик ва тил тестларидаги ютуқлардан фойдаланган. Олимлар вазифалар ва балл тизимини ўз ичига олган платформа яратдилар.
Иштирокчилар аудио материаллар асосида саволларга жавоб беришлари ва тақдим этилган расмларни тасвирлашлари керак. Тест тахминан 7 дақиқа давом этади, шундан сўнг натижалар кўрсатилади.
Олимларнинг ушбу иши тиббиёт муассасаларида, қариялар марказларида ва уйларида мунтазам текширувлар пайтида қўлланилади. Ундан ҳар бир оила аъзоси ҳам фойдаланиши мумкин. Тестни смартфон, планшет ёки компьютердан фойдаланган ҳолда ўтказиш мумкин.
Ушбу тизим ҳозирда Хитойдаги касалхоналарда синов лойиҳаси сифатида жорий этиляпти.
Норматив базани яратиш учун олимлар 50 ёшдан 79 ёшгача бўлган мингдан ортиқ аҳоли ҳақида маълумотлар тўпладилар. Тест таҳлилида ёш, маълумот, когнитив хусусиятлар, жинс, касб ва лаҳжа ҳисобга олинди.
Чан Хуэнинг сўзларига кўра, келажакда фойдаланувчилар бир нечта турдаги тестларни топширишлари учун саволлар базасини кенгайтириш режалаштирилган.