Bloomberg агентлигининг Хитой божхона маълумотлари ва Россия Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига асосланган ҳисоб-китобларига кўра, январь-сентябр ойларида “Газпром” Хитойга 23,7 миллиард куб метр табиий газ экспорт қилган, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 40 фоизга кўп.
Бу кўрсаткич бўйича Хитой Европадан ўзиб кетди. Bloomberg'нинг қайд этишича, январдан cентябргача “Газпром” Украина ва “Турк оқими” газ қувурлари орқали Европа давлатларига 22,5 миллиард куб метр газ етказиб берган.
Июл ойида Bloomberg агентлиги Европа ва Хитой навбатма-навбат Россия газининг энг йирик харидорига айланиб, “Газпром”нинг асосий бозори сифатида рақобатлашаётгани ҳақида хабар берган эди.