Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хитой компанияси Ўзбекистонда деградацияга учраган ерларни тиклашда иштирок этади

Хитой компанияси Ўзбекистонда деградацияга учраган ерларни тиклашда иштирок этади



Ўзбекистон Хитойнинг M-Grass Ecology компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Компания дашт ва ўтлоқ экотизимларини тиклаш, мелиорация ишлари, маҳаллий ўсимликларни етиштириш, чўлланишга қарши курашиш ҳамда қумларни мустаҳкамлаш орқали чанг бўронларининг олдини олишга ихтисослашган.

Ҳамкорлик доирасида мамлакатда деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш ва экологик барқарорликни оширишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.

Киритилди: 16:53 23.07.2026. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!