Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой жанубидаги кўчки оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Хитой жанубидаги кўчки оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида содир бўлган кўчки оқибатида уч киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди, дея хабар беради Xinhua.

Фожиали воқеа якшанба куни эрталаб соат 7:00 атрофида Гаозжоу шаҳрининг Пингтоуган қишлоғида содир бўлган. Табиий офат туфайли уч қаватли бино қулаб, вайроналар остида етти киши қолиб кетган.

Қутқарув гуруҳлари олти кишини топишга муваффақ бўлди. Бироқ тиббий ёрдамга қарамай, улардан уч нафари шифохонада вафот этган. Қолган уч кишининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 23:25 20.05.2025. Ўқилди: 418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!