Хитойнинг жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинсиясидаги Лючун дарёсида иккита қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 70 га яқин одам сувга тушиб кетди.
Бу ҳақда “Синхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса тушки пайт Сянси шаҳри туманида содир бўлган. Маҳаллий вақт билан соат 19:00 га келиб қутқарувчилар 50 дан ортиқ одамни сувдан олиб чиқиб кетишди.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.