Хитойнинг SinovacBiotech фармацевтика корпорацияси Грузияга коронавирусга қарши ўз вакцинасидан бир миллион дозани тақдим этишга рози бўлди.
Унинг сўзларига кўра, гап айнан Sinopharm ва Sinovac вакциналари тўғрисида бормоқда. Улар келаси ҳафта мамлакатга тўлиқ олиб келинади. "Шунга кўра, келгуси ҳафтанинг бошидан бошлаб ушбу вакциналар билан биз оммавий эмлашни бошлашимиз мумкин", деди Тикарадзе.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, яқинда мамлакатга Aмериканинг Pfizer вакцинасининг миллионга яқин дозаси келиши керак.