Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой АҚШдан норози

Хитой АҚШдан норози

АҚШ ҳарбий “8A Poseidon” самолётининг Тайван бўғози узра парвози минтақадаги тинчлик ва барқарорликка путур етказади, Хитой бунга кескин қаршилик кўрсатади, деди Хитой Халқ озодлик армияси жанговар қўмондонлиги Шарқий ҳудуди матбуот котиби Ши И.

Аввалроқ CNN телеканали АҚШ Ҳинд-Тинч океани қўмондонлигига таяниб, Американинг “P-8A Poseidon” самолёти жума куни Тайван бўғози устида разведка парвози амалга оширгани ҳақида хабар берган эди.

"Қўшма Штатларнинг айни ҳаракати қасддан аралашув, минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш, Тайвандаги тинчлик ва барқарорликка зарар етказишга уринишдир, Хитой бунга кескин қаршилик қилади", деди Ши И ўз баёнотида.

Мулозим жанговар қўмондонликнинг Шарқий ҳудуди қўшинлари доим юқори шайлик ҳолатини сақлаб, давлат суверенитети ва мамлакат ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилишини таъкидлади.

Пекин АҚШ билан муносабат кескинлашуви, жумладан, Тайван муаммоси туфайли мунтазам равишда машғулот ўтказади, ва патрул хизматини олиб боради.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, ХХР марказий ҳукумати ва ушбу орол-провинция ўртасидаги расмий алоқа 1949 йилда, Коммунистик партия билан кечган фуқаролар урушида мағлуб бўлган Чан Кайши бошчилигидаги гоминдан қўшинлари Тайванга кўчиб ўтгандан сўнг узилган. Орол ва материк Хитой ўртасида бизнес ҳамда норасмий алоқа 1980 йиллар охирида тикланди. 1990 йиллар бошида томонлар нодавлат ташкилотлар - Тайван бўғози орқали алоқани ривожлантириш бўйича Пекин ассоциацияси ва Тайпей бўғози алмашинув фонди орқали алоқа муносабат ўрнатдилар.

Киритилди: 15:10 25.06.2022. Ўқилди: 4969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!