Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда.
Olia, Mermar ва Huihai Pacific танкерлари икки миллион баррель нефтини ташишган. Жума куни улар АҚШ санкциясига учраб, Хитойнинг шарқий ҳудудида қолиб кетган. Қайд этилишича, рус танкери йўлга чиқишдан аввал Шандонг портларини бошқарувчи Shandong Port Group санкцияга тушган танкерларни қабул қилишни ман этувчи қарорни қабул қилган.
Бундан ташқари, санкцияга тушган Cool Rover газ ташувчи танкери бортида Gazprom компаниясининг суюлтирилган гази билан Испания соҳилига қабул қилинмаяпти, деб хабар беради The Bell нашри.