Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хитой 74 та давлат фуқаролари учун визасиз киришни жорий қилди

Хитой 74 та давлат фуқаролари учун визасиз киришни жорий қилди

Хитой сайёҳликни рағбатлантириш ва мамлакат нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида 74 та давлат фуқароларига 30 кунлик визасиз кириш ҳуқуқини берди. Бу ҳақда Хитой Миллий миграция маъмурияти маълум қилди, деб ёзади The Washington Post.

Визасиз режим дастлаб 2023 йил декабрда Франция, Германия, Италия, Нидерландия, Испания ва Малайзия фуқаролари учун жорий этилган эди. Кейинчалик ушбу рўйхат кенгайтирилиб, ҳозирда деярли барча Европа давлатлари, шунингдек, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиёдаги қатор мамлакатларни қамраб олган.

Бу қарор Хитойнинг туризмни ривожлантириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва чет эллик меҳмонлар учун қулайлик яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларининг бир қисми сифатида баҳоланмоқда.

Киритилди: 18:15 08.07.2025. Ўқилди: 702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!