Тарихий Жумаликизик қишлоғи яхши сақланганлиги ва Усмонийлар империясининг барпо этилишидаги аҳамияти туфайли 2014 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, бир сўз билан айтганда, турк халқи учун муҳим жой саналади.
Кизиклар кимлар?
Кизик — кўчманчи ўғуз туркларига берилган исм. Бу жой тор водийда бўлгани учун «кизик» сўзи шу ердан олинган дейилади. Лекин, аслида, бу ерда жуда кўп «кизик» номи қўшилган турк қишлоқлари борлигини, тегирмони кўп бўлганларга Тегирмонликизик, сой бўйидаги қишлоққа Даракизик деб ном берилган. Жумаликизик эса, ўз номини атрофдаги қишлоқлардан жума намозига келган одамлардан олган.
Тош ётқизилган тор кўчалар бўйлаб бинафша, кўк ёки сариқ рангларга бўялган, ёғоч ва тош уйларни кўриб, қишлоқнинг яхши сақланиб қолган табиатига ҳайрон қолади киши. Жумаликизикда, тахминан, 270 та уй мавжуд. Бу уйлар одатда тош, тахта ва ёғочдан қурилган бўлиб, 2-3 қаватдан баланд бўлмаган бу рангоранг биноларнинг деразалари дафна дарахтидан, эшик тутқичлари эса темирдан ясалган.
Тўғри тўртбурчак шаклига эга бўлмаган кўчалар тош қопламали, тор ва тротуарсиз қурилган. Мана шу уйлар, кўчалар ва майдонларнинг вақт капсуласидаги каби сақланиб қолиши, уни 2000 йилда ЮНEСКО томонидан Жаҳон мероси вақтинчалик рўйхатига ва 2014 йилда эса Жаҳон мероси рўйхатига киришига сабаб бўлган. Бурса каби катта шаҳарга жуда яқин бўлсада, Жумаликизик асрлар давомида ўз шаклини йўқотмаган тузилиши билан ҳақиқий маданий мерос ҳисобланади.
Бу ерда “Хиноли қор” сериали суратга олинганлиги туфайли Туркияда аллақачон шуҳрат қозонган қишлоқ шу тариқа хорижликлар ташриф буюрадиган масканлардан бирига айланди.
Бу қишлоқ фотография, архитектура, Усмонийлар тарихига, ёки шунчаки эстетик жойларга қизиқувчилар томонидан завқланадиган макондир. Тош ётқизилган тор кўчалар бўйлаб бинафша, кўк ёки сариқ рангларга бўялган, ёғоч ва тош уйларни кўриб, қишлоқнинг яхши сақланиб қолган табиатига ҳайрон қолмасдан иложи йўқ.
Тарихи 1300 йилларга бориб тақаладиган қишлоқда темир-бетон бинолар деярли йўқ, барча уйлар асл кўринишида қайта тикланган. Бу уйларда одатда, дафнали деразалари, ички ҳовлилари бор ва энг муҳими, улар бу ҳовлиларни ресторан сифатида ишлатишади.
Шубҳасиз, нонушта таомларининг сифати бошқа ерлардан кўра ёмонроқ бўлсада, деярли ҳар бир киши ўз ҳовлисини нонуштахонага айлантирган. Аммо Жумаликизикдаги нонушта қишлоқнинг ажойиб тарихий тузилиши туфайли ҳали ҳам жуда машҳур.
“Хиноли қор” суратга олинган уйларга ташриф буюринг
Жумаликизикни шу қадар машҳур қилган “Хиноли қор” сериалидир. Сериал таъсиридан кейин ўша уйларни кўриш учун келганлар жуда кўп бўлган.
Буланлар меҳмонхонаси сериал суратга олинган масканлардан бири ҳисобланади. Мазкур меҳмонхонада қолиш ёки шунчаки нонушта ёки кечки овқат қилиш ҳам мумкин.
Малинани қишлоқ тимсоли десак ҳам ёлғон бўлмайди. 17 марта уюштирилган фестиваль охирги икки йилдан бери “Халқаро Жумаликизик фестивали” номи билан юритилади. У ҳар йили июнь ойида ўтказилади ва кўплаб таниқли рассомлар, рақс гуруҳлари ва кўнгилочар тадбирлар ўрин олади.
Жумаликизик халқи қишлоқ майдонида очган савдо расталарида анъанавий маҳсулотларни сотади, уй бекалари эса янги қўлда тайёрланган Жумаликизикдан олинган табиий мева ва гиёҳларни сотадилар.
Жумаликизикга саёҳат қилмоқчи бўлганингизда, қишлоқ майдонида биринчи Жумаликизик масжиди сизнинг олдингизда пайдо бўлади. Қурилиш санаси ва уни ким қурдирганлиги ҳақида аниқ маълумот бўлмасада, бу салжуқийлар меъморчилиги таъсирида қурилган 300 йиллик масжид эканлиги айтилади. Унинг ёғоч айвонлари, устунлари ва пойтакларида Усмонийлар меъморчилиги излари бор.
Низомжон Исломов тайёрлади.