Ижтимоий тармоқларда тўлиқ зулматда портлашлар эшитилаётгани акс этган видеолар жойлаштирилмоқда. Уларга кўра, Украина томонидан Нова Каховкадаги ГЭС тўғони бўйлаб йўл, шунингдек Херсондаги ва Днепр бўйидаги бошқа жойлар ўққа тутилмоқда.
Ярим тунда рус ҳарбийлари Украина Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилаёттан ҳолатда Днепрни қайиқларда кесиб ўтаётгани хабар қилинмоқда.
Шунингдек, баъзи хабарларда Украина бўлинмалари ёки ҳеч бўлмаганда уларнинг илғор гуруҳлари Херсонга яқинлашгани ёки ҳатто улар аллақачон Херсонда эканлиги ҳақида баёнотлар мавжуд.