Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Харрис сайловда ютқазиб қаерга кетди?

Харрис сайловда ютқазиб қаерга кетди?

Давлат раҳбари лавозимини эгаллай олмаган АҚШ вице-президенти Камала Харрис оиласи билан Гавайи оролларига таътилга жўнаб кетди.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер брифинг чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сиёсатчи «оиласи билан вақт ўтказиш учун ишдан танаффус қилган».

«Менимча, бунда ёмон нарса йўқ. Менимча, у оиласи билан ва ишдан узоқда вақт ўтказишга лойиқ, сўнгги тўрт йил ичида у жуда қаттиқ меҳнат қилди», — деди Жан-Пер.

Харрис 19 ноябрь куни Гавайига жўнаб кетди. Ўшандан бери вице-президент девони оммавий тадбирларнинг камлигини таъкидлаб, кейинги кунлар учун жадвални эълон қилди.

Киритилди: 12:54 22.11.2024. Ўқилди: 1139 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!