АҚШ вице-президенти ва Демократик партиядан президентликка номзод Камала Харрис якшанба куни Вашингтон Исроилга Ғазода ўт очишни тўхтатиш учун босим ўтказиш ниятида эканини таъкидлади, деб хабар беради Sky News Arabia.
Харрис CБС телеканалига берган интервьюсида Вашингтон гаровга олинганларни озод қилиш имконини берувчи келишув орқали Исроилга ўт очишни тўхтатиш учун босим ўтказишда давом этишини айтди.
У шунингдек, «Вашингтон Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ҳукумати билан гуманитар ёрдам, урушни тугатиш ва келишувга эришиш борасида дипломатик ишини давом эттиришини ва бу саъй-ҳаракатларни тўхтатмаслигини» таъкидлади.