Бугун 17 июнь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Харковда қурилиш гипермаркетидаги портлашда қурбонлари сони 11 кишига етди

Харковда қурилиш гипермаркетидаги портлашда қурбонлари сони 11 кишига етди

«Афсуски, эпицентрдаги [қурилиш гипермаркетида] ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди», — деб ёзди якшанба куни эрталаб Харков вилояти маъмурияти раҳбари Олег Синегубов ўзининг Телеграмъдаги каналида.

Бир кун аввал вилоят маъмурияти ҳужум қурбонлари сони беш киши бўлгани ҳақида хабар берган эди. Яна 16 киши, Синегубовга кўра, шанба оқшомида бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. 40 киши жароҳатланган.

Қурилиш гипермаркетига зарба 25 май куни тушдан кейин соат иккиларда иккита созланиши ҳаво бомбаси ёрдамида амалга оширилди. Айни пайтда бинода 200 киши бўлиши мумкин.

Қурилиш гипермаркети портлатилганидан бир неча соат ўтиб, Россия ракеталари Харков марказидаги беш қаватли бинога тегиб, 18 кишини жароҳатлади.

Харков вилоятида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш 20 соатдан ортиқ давом этди, деб ҳисоблайди Харков Life телеграм канали.

Россия расмийлари шаҳарга берилган зарбалар ҳақида изоҳ бермади.

Киритилди: 09:35 26.05.2024. Ўқилди: 1616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!