АҚШ ва Жанубий Африка Республикаси олимларидан иборат халқаро гуруҳ хантавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишни бошлади.
Маълум қилинишича, тадқиқотчилар вакцина сақлашнинг янги — «силикация» технологиясидан фойдаланмоқда. Ушбу усул препаратни ҳарорат ўзгаришларига чидамли қилиш имконини беради. Бу эса вакцинани ҳатто қийин етиб бориладиган ҳудудларга дронлар орқали етказиш имкониятини яратади.
Мутахассислар таъкидлашича, ҳозирча хантавирус инфекциясига қарши махсус даволаш усули мавжуд эмас. Бироқ касалликни эрта аниқлаш ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш беморнинг соғайиб кетиш эҳтимолини сезиларли даражада оширади.
Шу билан бирга, экспертлар йирик эпидемия юзага келиш хавфи паст эканини билдирмоқда.
Аввалроқ Аргентинадан Кабо-Верде йўналиши бўйича ҳаракатланган «
Маълумот учун, хантавирус инсонга асосан кемирувчилар орқали юқади. Вирус нафас олиш тизими ва буйракларга жиддий зарар етказиши мумкин. Касаллик белгилари кўп ҳолларда гриппни эслатади — юқори ҳарорат, ҳолсизлик, мушак оғриғи ва кўнгил айниши каби симптомлар билан намоён бўлади.