Мидори Хонда бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди. Ҳамюртларимиз гуруҳ босқичидаги сўнгги турни Хитойга қарши ўтказиб, 0:6 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Аммо биринчи турда Мўғулистон устудин қозонилган худди шу ҳисобдаги ғалаба чорак финалга чиқиш учун етарли бўлди.