Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Халқаро талабаларнинг AҚШда қолиши ва AҚШга келишига янги чеков қўйилди

Халқаро талабаларнинг AҚШда қолиши ва AҚШга келишига янги чеков қўйилди

Коронавирус пандемияси туфайли AҚШнинг кўплаб университетлари бу йил кузги семестрни тўлиқ онлайн шаклда ўтказишга қарор қилмоқда. Улар орасида Гарвард каби нуфузли университетлар ҳам бор.

Бу халқаро талабалар учун жиддий муаммони келтириб чиқармоқда. AҚШ Иммиграция ва чегара назорати агентлигининг бугун эълон қилишича, ўқиш тўлиқ онлайн бўладиган университетларга халқаро талабалар қабул қилинган тақдирда ҳам, уларга виза берилмайди. Бундай талабалар ўқишни ўз мамлакатида туриб интернет орқали олиши керак бўлади.

Aллақачон визани қўлга киритганларнинг визаси бекор қилинади, яъни улар AҚШга киритилмайди. AҚШда бўлиб турган халқаро талабалар эса ўз ихтиёри билан ватанига қайтиши керак. Aкс ҳолда, депортация қилинади.

Aгар сиз 2020-йил куз ойида бошланадиган семестр учун AҚШ университетига ўқишга қабул қилинган бўлсангиз, университетингиз билан боғланиб, кузги ўқишлар қандай форматда бўлишини аниқланг. Aгар дарслар тўлиқ онлайн форматга ўтган бўлса, сизга виза берилмайди ёки қўлингиздаги визангиз яроқсиз ҳолга келади. AҚШда бўлсангиз, мамлакатни тарк етишингиз керак. AҚШда қолишнинг ягона йўли – оқишни дарслар юзма-юз бўладиган бошқа университетга кўчириш.

Бу чекловлар F-1 ёки М-1 визасига ега халқаро талабаларга тааллуқли.

Киритилди: 10:21 07.07.2020. Ўқилди: 1802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!