БМТ Халқаро суди Теҳроннинг 1983 йилда Ливандаги портлаш ва Эрон билан боғлиқ бошқа ҳужумлар қурбонларига компенсация тўлаш учун АҚШ расмийлари томонидан музлатиб қўйилган Эрон Марказий банкининг 2 миллиард долларга яқин активларини озод қилиш ҳақидаги даъвосини рад этди.
10 га 5 кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарорда Халқаро Суд Эрон марказий банки билан боғлиқ даъво бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга эмаслигини айтди.
67 саҳифалик мураккаб ҳукмда суд АҚШнинг Эрон ва Эроннинг Қўшма Штатлардаги активларини музлатиш бўйича бошқа баъзи ҳаракатлари давлатлар ўртасида 1955 йилда тузилган шартномани бузган деган хулосага келди ва улар товон тўлаш бўйича музокаралар олиб боришлари кераклигини айтди. Агар келишувга эриша олмасалар, қарор қабул қилиш учун Гаагадаги судга мурожаат қилишлар керак.
АҚШ Халқаро суд қарорини олқишлади.