Фристайлчи Екатерина Котсарнинг “Украиналиклар каби жасур бўлинг” деган ёзув туширилган шлемда чиқиш истагига ХОҚ томонидан рухсат берилмади.
Спортчи бу орқали уруш қурбонлари тасвири билан чиққан жамоадоши Владислав Гераскевични қўллаб-қувватламоқчи бўлган.
Аввалроқ Гераскевич қўмитанинг расмий тақиқига қарамай, сиёсий мазмундаги шлемда машғулот ўтказган эди.
ХОҚ Олимпия ўйинлари хартиясига кўра мусобақа майдонларида ҳар қандай кўринишдаги сиёсий, диний ёки ирқий тарғиботларни қатъиян ман этади.