Шу йил 3-4 июнь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан қатор меморандумлар имзоланган эди.
Орадан қисқа вақт ўтиб, эришилган ушбу келишувлар ўз амалий натижаларини бера бошлади.
Хусусан, куни кеча Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида россиялик етакчи шифокорлар иштирокида тизза бўғими артроскопияси бўйича юқори технологик операциялар ва маҳорат дарслари ўтказилди.