Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хаби Алонсо "Реал" футболчисидан кечирим сўради

Хаби Алонсо "Реал" футболчисидан кечирим сўради

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо ҳимоячи Виктор Вальдепеньясдан узр сўради.

19 ёшли футболчи яқинда Ла Лигада бўлиб ўтган "Алавес"га қарши ўйинда (2:1) дебют қилди. Ўйиндан сўнг Алонсо ёш футболчини дебют ўйини учун мақтади, аммо ўтказиб юборилган ягона гол учун айбдор эканлигини айтди. Marca нашрининг хабар беришича, мураббий кейинчалик Вальдепеньясдан ўйиндан кейинги фикрлари учун узр сўради. Мураббий ёш испаниялик билан шахсан учрашди ва унинг хатосини нима учун омма олдида айтганини тушунтирди.

Виктор Вальдепеньяс "Алавес"га қарши ўйинда майдонга тушди ва 76-дақиқада алмаштирилди.

Киритилди: 10:33 19.12.2025. Ўқилди: 1380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар