Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

WhatsApp янги таржима функциясини ишлаб чиқмоқда

WhatsApp янги таржима функциясини ишлаб чиқмоқда

WhatsApp барча чат хабарларини таржима қилиш имконияти устида ишламоқда. Ҳозирда функция Android қурилмалари учун синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда “The Times of India” нашри хабар тарқатди.

Фойдаланувчилар қабул қилинган хабарларни 6 та тилга, жумладан рус, инглиз, араб, испан, португал ва ҳинд тилларига таржима қилишлари мумкин.

– Бу жараён тезда амалга оширилади. Тил танланганидан сўнг, WhatsApp фойдаланувчидан таржима учун керакли тил пакетини юклаб олишни таклиф қилади. Таржимадан сўнг хабар муваффақиятли таржима қилинганлигини билдирувчи янги белги пайдо бўлади, - дейилади хабарда.

Махфийлик нуқтаи назаридан шифрлаш доимий равишда амалга оширилади ва ҳеч қандай маълумот қурилмадан ташқарига узатилмайди. Ҳозирда хабарларни автоматик равишда бошқа тилларга ҳам таржима қилиш имконияти ишлаб чиқилмоқда.

Киритилди: 16:29 19.07.2024. Ўқилди: 1036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!