Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

WhatsApp’даги хатолик сабабли исроилликлар барча iPhone ва Android-смартфонларга кира олишган!

WhatsApp’даги хатолик сабабли исроилликлар барча iPhone ва Android-смартфонларга кира олишган!

Дунё бўйича оммалашган WhatsApp мессенжери ҳимоясида куни кеча ўта жиддий заифлик аниқланди. Яъни, бирор фойдаланувчига шу илова орқали қўнғироқ қилиб туриб, унинг смартфонига зиёнкор дастур ўрнатиш мумкин экан!

WhatsApp даги ушбу тирқиш орқали кибержиноятчилар мессенжер фойдаланувчиларига билдирмасдан, уларнинг смартфонларидаги турли маълумотларига киришлари мумкинлиги маълум бўлди. Яъни, хакерлар сизга ушбу илова орқали қўнғироқ қилишлари, гарчи қўнғироқни қабул қилмасангиз ҳам ундаги заифлик орқали смартфонингизга жосуслик дастурини ўрнатишлари мумкин экан.

Киберхавфсизлик соҳасидаги мутахассисларнинг аниқлик киритишларича, Исроилнинг NSO Group компанияси аллақачон WhatsApp ҳимоясидаги мазкур туйнук дан фойдаланиб келаётган экан. Мазкур компания ўзи айнан жосуслик дастурларини ишлаб чиқариши билан машҳур.

Бундан ташқари, мутахассислар NSO Group фойдаланган жосуслик утилитасини ҳам текширишган. Аниқланишича, хакерлар мессенжер хатолиги сабабли iPhone ва Android-смартфонларнинг микрофони ҳамда камерасига ҳам кира олишган. Телефонлардаги ёзишмалар ҳамда қўнғироқларни кузатиш, бошқа шахсий маълумотларни кўриш имконига ҳам эга бўлишган.

Қўнғироқлар функциясидаги мазкур нуқсон май ойининг бошидаёқ аниқланган бўлиб, мессенжер дастурчилари томонидан куни кеча бартараф этилган. Юқоридаги каби хавфлардан холи бўлиш учун WhatsApp ни сўнгги версиясигача янгилаб қўйишни тавсия этишмоқда.

Manba: terabayt.uz

Киритилди: 23:15 14.05.2019. Ўқилди: 1652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!