Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

WBА рейтингида чарм қўлқоп усталаримиз пешқадам

WBА рейтингида чарм қўлқоп усталаримиз пешқадам

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) июнь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан мамлакатимизнинг 8 нафар боксчиси ўрин олди.

Жумладан, Исроил Мадримов супер яримўрта вазн чемпиони сифатида бораётган бўлса, Ҳасанбой Дўсматов минимал вазнда биринчи ўриндан жой эгаллади. Муроджон Аҳмадалиев эса биринчи ярименгил вазнда карвонбоши сифатида эътироф этилди. Шунингдек, Шаҳрам Ғиёсов яримўрта вазн тоифасида энг юқори поғонага жойлашди.

Вакилларимиздан Отабек Холматов ярименгил вазнда, Бектемир Мелиқўзиев суперўрта вазнда 5, Муҳаммад Шехов биринчи ярименгил вазнда 10, Ботир Аҳмедов суперенгил вазнда 13-ўринда қолди.

Киритилди: 10:06 05.07.2024. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!