Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади

A A A
Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Ҳакамлар қўмитаси бу борада Ўзбекистон дзюдо федерациясига расмий мактуб йўллади ва тегишли сертификатни тақдим этди.

Ҳужжатда айтилишича, халқаро тоифадаги рефери Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасининг дзюдо баҳсларини бошқариб борувчи ҳакамлар рўйхатига расман киритилган.

Таъкидлаш жоиз, Вячеслав Перетейко IJF байроғи остида ўтказиб келинаётган мусобақаларда ҳакамлик қилиб, ўзини ижобий томондан намоён эта олди. Бу эса ўз ўрнида унинг ҳакамликдаги энг олий орзусини рўёбга чиқарди.

"Қадрли Вячеслав Перетейко! Биз сизни олимпия ўйинларида ҳакамлик қиладиган реферилар сафидан жой олганингиз билан табриклаймиз. Сиз бунга ўз меҳнатингиз ҳамда IJF байроғи остида ўтказилаётган турнирлардаги муваффақиятли ҳакамлигингиз орқали эришдингиз. Сизга бўлажак Олимпиадада ҳам омад тилаймиз", дейилади Армен Багдасаров, Ки-Йонг Жеон ва Даниэл Ласкау имзолаган мактубда.

Киритилди: 23:46 04.05.2024. Ўқилди: 1869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!