Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Вояга етмаган шахсга автомашинани бошқариш учун топширган фуқарога қонуний чора кўрилди

Вояга етмаган шахсга автомашинани бошқариш учун топширган фуқарога қонуний чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда “Captiva” русумли, давлат рақам белгиси 01 505 ODA бўлган транспорт воситасини вояга етмаган фуқаро томонидан бошқарилганлиги аск этган видео тарқалган.
Ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб куйидагилар аниқланди. Мазкур ҳаракатларни Тошкент шаҳар Сергели туманида истиқомат қилувчи вояга етмаган, 2012 йилда туғилган фуқаро А.Б. содир этганлиги аниқланди.
Вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқариш учун топширган фуқаро 1977 йилда туғилган У.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмига (Транспорт воситаларининг бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларни бошқаришнинг топширилиши) мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди

Киритилди: 18:06 08.07.2024. Ўқилди: 1211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!