Владивостокдаги Десантная кўрфази ҳудудида иккита портлаш содир бўлди.
Бу ҳақда Приморск ўлкаси аксилтеррор комиссияси маълум қилди.
Хабар қилинишича, барча оқибатлар бартараф этилган, жароҳат олганлар ва қурбонлар йўқ.
"Бугун эрта тонгда Владивостокда тезкор хизматлар маълумотларига кўра, Десантная кўрфази ҳудудида иккита портлаш содир бўлган. Воқеа жойига махсус ва фавқулодда хизматлар етиб келган. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд ўраб олинган, Шамора кўрфази ва Шитовая ўртасидаги транспорт қисман тўсиб қўйилган”, — дейилади комиссия хабарида.
Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.