Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Владимир Путин ва Имомали Раҳмон Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилади

A A A
Владимир Путин ва Имомали Раҳмон Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилади

"РИA Новости"нинг хабар қилишича, Владимир Путин ва Имомали Раҳмон 8 май куни Москвада бўлиб ўтадиган учрашувда Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги можарони муҳокама қилишади.

Тожикистон Президенти ҳам Қизил майдонда бўлиб ўтадиган Ғалаба Парадида қатнашади ва кейин Душанбега жўнаб кетади.

Маълумот учун, 29 апрел куни Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегараолди вилоятлари маҳаллий аҳолиси ўртасидаги зиддият ҳарбийлар ўртасида қуролли тўқнашувга айланиб кетди. Чегарачилар ўртасидаги тўқнашув олти соатдан кўпроқ давом этди. Иккала томондан 50 га яқин одам ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши яраланди. 300 дан ортиқ уйлар ва инфратузилма объектлари вайрон қилинган.

29 апрел куни кечқурун томонлар чегарадан кучларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида келишиб олдилар, аммо эртаси куни яна отишмалар бошланди. Яна бир сулҳга 30 апрел куни кеч тушдан кейин эришилди. Барча тожик ҳарбийлари 1 май куни Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетишди.

 

Киритилди: 20:57 05.05.2021. Ўқилди: 3466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!