Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Владимир Норов Тожикистонга боради

Владимир Норов Тожикистонга боради

12-13 май кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегацияси МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Тадбир доирасида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ва МДҲ форматидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашиш, қўшма дастурлар ижросини, шунингдек, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгаши кўриб чиқиш учун киритилган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Душанбега ташрифи доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади ва бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Киритилди: 15:54 11.05.2022. Ўқилди: 2589 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!