Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Владимир Норов Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

Владимир Норов Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

2022-йил 6-июл куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштиришга томонларнинг тайёрлиги тасдиқланди.

Вазирлар келгуси тадбирлар жадвали, шу жумладан Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия" шаклидаги уч томонлама учрашув ташкил этиш юзасидан келишиб олдилар.

Ж.Байрамов Қорақалпоғистонда тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни Озарбайжон тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши ҳар қандай ҳаракатларга йўл қўймаслик муҳимлиги қайд этилди.

Киритилди: 11:43 07.07.2022. Ўқилди: 1560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!