Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Виртуал дунё муаммоси театр саҳнасида

A A A
Виртуал дунё муаммоси театр саҳнасида

“Виртуал дунё” эртак-пьесасида компьютердан виртуал ўйинлар ўйнаш воситаси сифатида фойдаланиш оқибатида болаларнинг теварак-атрофга қизиқиши сўниши, ҳиссиз, лоқайд ва асабий бўлиб қолиши, ота-онаси ва яқинларидан йироқлашиши, дарсни ўзлаштира олмаслиги ҳақидаги воқеалар акс эттирилган.

 

Спектаклда бугунги кунда кўпчилик учун яхши таниш жараён – болалар кўп вақт сарфлаётган компьютер дунёси билан боғлиқ ҳаётий воқеалар қизиқарли, ишончли тасвирлаган. Асарда ролларни театр актёрлари Зулхумор Маҳмудова, Орифжон Маматов, Шуҳрат Эшонқулов, Бекзод Юнусов, Раъно Болтабоева, Ҳусан Усмонов, Фазлиддин Исроилов, Бекзод Сориев ва Темур Раҳматуллаев маҳорат билан ижро этган.

 

Тақдимот маросимида театршунослар, мактабгача таълим, халқ таълими соҳаси мутахассислари, ижодий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

 

– Пьесадан мақсад болаларнинг компьютерга қизиқишини сусайтиришга қаратилмаган, аксинча, виртуал олам имкониятларидан тўғри фойдаланишни тарғиб қилади, – дейди вилоят қўғирчоқ театрининг адабий ишлар бўйича режиссёр ёрдамчиси Г.Салимова. – Тақдимот муҳокамасида асарга ушбу ғоя – болаларнинг компьютер саводхонлигини оширишда ундан тўғри фойдаланишга эътибор қаратиш мақсади сингдирилгани эътироф этилди. Одил ва ҳаққоний баҳони томошабинлар, яъни болаларнинг ўзи беришади.

 

Театр жамоаси ушбу спектакль билан республика қўғирчоқ театрларининг анъанавий кўрик-фестивалида иштирок этишга ҳозирлик кўрмоқда.

Манба: uza.uz

Киритилди: 20:39 11.06.2018. Ўқилди: 2812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар