Ҳозирги вақтда ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг Мадриднинг «Реал» клуби билан 2027 йилнинг ёзида якунига етадиган шартномасини узайтириш бўйича ҳеч қандай аломатлар йўқ. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, «қаймоқранглилар» солиқлар чегириб ташланганидан кейин йилига 20 миллион евро маош таклиф қилишган, бироқ бразилиялик футболчининг агентлари 30 миллион евродан сал камроқ маблағ сўрашган. Айни дамда Винисиуснинг маоши 17 миллион еврони ташкил қилади. Таъкидланишича, сўралган 30 миллион евро ўз ичига асосий маош, натижадорлик учун бонуслар ва шартномани узайтирганлик учун бериладиган бонус суммасини қамраб олган. Бунгача клуб бошқа футболчиларга бундай шартларни таклиф қилмаган эди. 2025 йилнинг ёзидан бери Винисиуснинг меҳнат шартномасини узайтириш масаласида сезиларли илгарилаш кузатилмаган.