Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Винисиус "Реал"даги келажаги борасида тўхталди

Винисиус "Реал"даги келажаги борасида тўхталди

"Реал" вингери Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида "Бавария"га қарши бўлиб ўтадиган дастлабки ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Мадрид клуби билан шартномаси ҳақидаги саволга жавоб берди.

Бразилиялик футболчи ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

"Умид қиламанки, "Реал"да узоқ вақт қола оламан. Шартномам бўйича ҳали вақтим бор, шунинг учун жуда хотиржамман.

Президент (Флорентино Перес) менга ишонади. Қулай фурсат келганда шартномани узайтираман ва бу ерда узоқ вақт қоламан, чунки бу — менинг орзуимдаги клуб", — дея баёнот берди Винисиус.

Киритилди: Бугун 19:25. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!