Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Винисиус «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан мухлисларга мурожаат қилди

Винисиус «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан мухлисларга мурожаат қилди

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Манчестер Сити»га қарши уйдаги учрашув олдидан мухлисларга мурожаат қилди.

«Сизлар бизга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ кераксиз. Бирга олға! Hala Madrid!» — деб ёзди бразилиялик футболчи Instagram саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» — «Манчестер Сити» учрашуви 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 17 мартдан 18 мартга ўтар кечаси Манчестердаги «Этиҳад» стадионида ўтказилади.

Қайд этиш жоиз, жамоалар бу мавсум Чемпионлар лигасида аллақачон ўзаро тўқнаш келишган: умумий босқичда «Манчестер Сити» меҳмонда «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

Киритилди: Бугун 12:02. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!