Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор ЖЧ-2026 да майдондан ташқарида юзага келаётган муаммолар — хусусан, ҳакамлар ва футболчиларнинг АҚШга кириши тақиқлангани ҳақидаги саволларга жавоб берди.
«Бу жуда нозик мавзу. Умид қиламизки, ҳамма одатий тартибда келиб, ўз жамоаларига мухлислик қила олади. Футбол ҳамма учундир. Нимаики зарур бўлса, барчаси амалга оширилади деб умид қиламан», — деди Винисиус.
Бундан аввалроқ сомалилик ҳакам Омар Артаннинг АҚШга киришига рухсат берилмаган эди. Гана терма жамоаси ярим ҳимоячиси Томас Партига эса Канадага кириш рад этилган.
Шунингдек, Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётган мамлакатларга барча мухлисларнинг ҳам киришига рухсат берилмагани ҳақида хабар берилган эди.