Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Винисиус дўстлари билан баггида ҳалокатга учрашига сал қолди

Винисиус дўстлари билан баггида ҳалокатга учрашига сал қолди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Ямайкадаги ҳордиқ чиқариш чоғида нохуш вазиятга тушиб қолди. Бу ҳақда The Touchline ижтимоий тармоқларда хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «қаймоқранглилар» форварди дўстлари билан курорт мажмуаси ҳудудида багги (енгил очиқ автомобил) ҳайдаб юриб, тасодифан белгиланган йўлакдан чиқиб кетган. Вазият ҳавотирли тус олганига қарамай, жиддий оқибатларнинг олди олинди. Баггида бўлганларнинг ҳеч бири, жумладан Винисиус ва унинг дўстлари жароҳат олмаган.

Олдинроқ Винисиус ва «Реал» ҳамкорликни давом эттиришни режалаштираётгани, аммо 2027 йилнинг ёзида якунига етадиган шартномани узайтириш шартлари бўйича келиша олишмаётгани хабар қилинган эди. Ҳужумчи янги келишувга кўра йилига 20 миллион евродан ортиқ маош талаб қилмоқда.

Киритилди: Бугун 18:13. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!