Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чимён дам олиш масканида Ўзбекистоннинг турли нуқталаридан дам олувчилар ташриф буюрмоқда.
Бироқ улар билан турли кўнгилсиз воқеалар ҳам тез-тез содир бўлаётгани тармоқлар орқали тарқалмоқда. Бугун, 9 январ куни “Телеграм юлдузлари” каналида эълон қилинган видеотасвир мана шундай нохуш вазиятни акс эттирган. Видеода “Чимёнда (Снегоход) эгасининг бепарволиги сабабли уч киши кучли тўқнашиш натижасида оғир аволга тушган.
Айтилишича, уларнинг бири кома холатида 2 киши эса реанимацияда”, — дея изоҳ қолдирилган.
Куни кеча Фавқулодда вазиятлар вазирлиги айни ҳудудда қор кўчкиси ҳақида хабар қилди. Эслатиб ўтамиз, “Amirsoy Resort” тоғ-чанғи курортида 7 январ куни дам олувчилардан бири бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этган эди.