Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ветнамда кўприк қулаши оқибатида ўндан ортиқ одам бедарак йўқолган

Ветнамда кўприк қулаши оқибатида ўндан ортиқ одам бедарак йўқолган

Ветнамдаги Қизил дарё устидаги кўприк 9 сентябрь куни тушдан кейин «Яги» супер тўфони туфайли қулаб тушди. Ўшанда унинг устида бир нечта автомобиль ва мототцикллар бўлган ва улар сувга тушиб кетган.

«Кўприкдаги одамларнинг аниқ сони аниқланмаган. Ҳозирда 13 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади», — дейилади матнда.
Қайд этилишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қулаш вақтида кўприкда ўнга яқин автомобиль ва иккита мототцикл бўлган. Шунингдек, тўрт киши сувдан қутқариб олингани, уларни маҳаллий балиқчилар қирғоққа олиб чиққани маълум. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, бироқ уларга «Яги» супер тўфони ва дарё оқимининг юқори тезлигидан кейин дарё сувининг кўтарилиши тўсқинлик қилмоқда.

Ҳозирда кўприк муҳрланган ва транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган.

Киритилди: 06:41 10.09.2024. Ўқилди: 839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!