Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Вьетнам ҳукумати 2 июнгача "Телеграм"ни блоклашни режалаштирмоқда

Вьетнам ҳукумати 2 июнгача "Телеграм"ни блоклашни режалаштирмоқда

Вьетнам ҳукумати мессенжер жиноятчиликка қарши кураш масаласида расмийлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани сабабли 2 июнгача "Телеграм"ни блоклашни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Reuters ҳукуматнинг 21 майдаги қарорига таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 9600 та маҳаллий каналнинг 68 фоизи фирибгарлик ва гиёҳванд моддалар савдоси билан, баъзилари эса терроризм билан боғлиқ. "Телеграм"ни блоклаш учун жавобгарлик телекоммуникация компаниялари зиммасига юклатилди, улар ҳукумат қарори ижроси тўғрисида Вьетнам киберхавфсизлик департаментига ҳисобот бериши керак бўлади.

Киритилди: 15:41 23.05.2025. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!