2023 йил 17 ноябрь куни соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради.
Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлди. Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги