Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Вертикал эсувчи шамоллар ҳам борлигини билармидингиз?

Вертикал эсувчи шамоллар ҳам борлигини билармидингиз?

Дарҳақиқат, вертикал эсувчи шамоллар ҳам бор. Лекин бундай шамоллар Ер атрофида эмас. Ердан анча баландликда эсади.

Вертикал ва горизонтал эсувчи шамоллар ўртасида жуда ҳам мустаҳкам жипслик бор. Мисол учун, циклон (катта диаметрли вертикал ўқи ва марказида ҳаво босими пасайган атмосфера шовқини кўринишидаги ҳаво массаси)лар ичида атмосфера босими паст ҳудудлар бор.

Шамоллар ҳавони ўша ҳудуднинг марказига етказиб беради. Тўпланиб қолган ҳаво катта куч билан юқорига кўтарилади. Яъни юқорига ҳаракатланувчи шамол ҳосил бўлади. Антициклонда, аксинча, юқори босимли ҳудудда ҳаво пастга қараб интилади. Яъни пастга ҳаракатланувчи шамол ҳосил бўлади. Куч билан ерга урилган ҳаво атрофга ёйилиб кетади.  Яъни биз кўниккан горизонтал шамоллар эсади.

 

Киритилди: 16:40 08.12.2019. Ўқилди: 2216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!