АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Вашингтон Эрондаги тўй маросимига қилинган ҳужум ҳақидаги хабарларни батафсил текшираётганини ва шу билан бирга Эрон хабарларининг ҳақиқатлигига шубҳа билан қараётганини айтди.
Вэнс бу баёнотни Оқ уйда журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилди.
"Биз буни жуда батафсил текширяпмиз", деб таъкидлади у. Вэнс Қўшма Штатлар ҳарбий операциялар пайтида тинч аҳолини нишонга олмаслигини ва "ҳеч қачон бундай қилмаслигини" таъкидлади.
"Афсуски, баъзида бирор нарса содир бўлади", деб қўшимча қилди вице-президент.