Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Венгриянинг таъкидлашича, дунёнинг бир қисми АҚШ ҳукмронлигидан холи янги тартибни хоҳлайди

Венгриянинг таъкидлашича, дунёнинг бир қисми АҚШ ҳукмронлигидан холи янги тартибни хоҳлайди

Венгрия ишчи партияси раиси Дюла Тюрмер дунёнинг катта қисми АҚШ ҳукмронлигисиз янги тартибни хоҳлашини билдирди.

"Жаҳоннинг катта қисми янги дунё тартибини хоҳлайди. Биргина Америка эмас, балки давлатларнинг тенг ҳуқуқли ва ўзаро ҳамкорлиги асосида қурилган дунё," - дея унинг сўзларини келтирмоқда РИА Новости.

Тюрмернинг таъкидлашича, 2024 йил бу борада "тараққиётни кўрсатди," Хитой, Россия ва БРИКС мамлакатлари эса янги дунё тартибини ўрнатишда олдинга катта қадам ташлади.

"Бироқ янгиси ҳали эскисини енггани йўқ. Шунингдек, дунёда икки тизим амал қилиши ҳам истисно эмас," - дея қўшимча қилди сиёсатчи.

Киритилди: Бугун 06:06. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!