Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Венгриядаги Шарқшунослик институтида ўзбек тилини ўқитиш истиқболлари муҳокама қилинди

Венгриядаги Шарқшунослик институтида ўзбек тилини ўқитиш истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Будапештдаги Этвош Лоранд университети қошидаги Шарқшунослик институти директори Бенедек Пери билан учрашди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида институт директори Ўзбекистон маданий меросини тарғиб қилиш бўйича Ўзбекистон томони билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан юқори қизиқиш билдирди.

Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университети билан яқин ҳамкорлик қилиш тажрибаси муваффақиятли бўлгани таъкидланди.

Венгрия томони мамлакатда катта қизиқиш уйғотаётган ўзбек тилини ўқитишни ўзи раҳбарлик қилаётган Шарқшунослик институтида ташкил этишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Суҳбат якунида ҳар икки томон учун ҳам қизиқ бўлган бошқа истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Киритилди: 10:07 23.03.2024. Ўқилди: 1077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!